Дунёда компьютер савдоси тушиб кетди
Технология
−
12 Апрель 2022
11121Бутун дунё бўйлаб стол компьютери ва ноутбукларни етказиб бериш икки йил ичида биринчи марта салбий динамикани кўрсатди. Бу ҳақда IDC таҳлилчилари 2022 йилнинг биринчи чораги учун ҳисоботида маълум қилди.
Жорий йил бошидаги кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга камайган.
“Таълим соҳасида ҳам, истеъмол бозорларида ҳам бироз пасайиш кузатилмоқда. Бироқ, барча мезонлар тижорат шахсий компьютерларига талаб жуда юқорилигича қолаётганини кўрсатади. Шунингдек, яқин келажакда истеъмол бозори яна ўсишига ишонамиз”, деган IDC вице-президенти Райан Рейт.
Мутахассислар етказиб беришнинг қисқаришини пандемиянинг олдинги икки йилидаги бозор тўйинганлиги, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларнинг айрим компонентларнинг мавжудлиги билан боғлиқ муаммолари билан изоҳлаган.
Таъкидланишича, шунга қарамай, етказиб берувчилар дастлабки уч ой ичида 80 миллиондан ортиқ компьютерни жўнатишга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь