Дунёда қанча бекорчи борлиги айтилди

Бу қизиқ

image

2023 йилда дунё бўйлаб ишсизлар сони 208 миллион нафардан ошади. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти таҳлилларига таяниб “РИА Новости” хабар берди.

Ушбу кўрсаткич жаҳондаги ишсизлик даражасининг 5,8 фоизини ташкил этади.

Халқаро меҳнат ташкилотининг тахминларига кўра, жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги инқироз ишчиларнинг сифатсиз, кам маошли, хавфли ва ижтимоий ҳимояланмаган ишларни бажаришларига мажбурлаши мумкин.

Қайд этилишича, Украинадаги можаронинг иқтисодий таъсиридан Европа ва Марказий Осиё минтақаси, айниқса, кўп зарар кўрган. 

Шунингдек, ташкилотга кўра, дунёдаги бир ишсиз эркакка икки нафар ишсиз аёл тўғри келади. 

Мутахассисларга кўра, 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси катталарникидан уч баравар юқори.

Таъкидланишича, аёлларнинг бандлик даражаси жаҳон миқёсида 2022 йилда 47,4 фоизни ташкил этган бўлса, эркаклар учун бу кўрсаткич 72,3 фоизга тенг.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бекорчи ишсизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг