Дунёда илк бор коронавирусни аниқлайдиган генетик тест ихтиро қилинди
Саломатлик
−
22 Май 2020
6423Нуфузли "Алберт Эйнштейн" клиникаси коронавирусни аниқлаш учун дунёдаги биринчи генетик тестни ишлаб чиқди. Бу ҳақда кеча, 21 май куни G1 портали маълум қилди.
Ахборот манбасига кўра, юқори аниқликдаги таҳлил Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (PCT) халқаро патент тизимида АҚШда патентланди ва июнь ойидан бошлаб инфекцияни ташхислаш учун тақдим этилади. Бразилиялик олимларнинг ушбу ишланмси касалликни аниқлаш учун ДНКнинг кичик қисмларини таҳлил қиладиган янги авлод секвестр технологиясига асосланган.
Ишлаб чиқувчиларга кўра, тест 100 фоиз аниқликка эга ва сохта-ижобий натижаларни олиш имкониятини истисно қилади. Шу билан бирга, унинг самарадорлигини ҳозирги кунда коронавирусни аниқлаш учун ишлатиладиган ПЦР-тести билан таққослаш мумкин. Бундан ташқари, бу оммавий диагностика учун ишлатилиши мумкин бўлган биринчи генетик тестдир. Чунки у бир вақтнинг ўзида 1536 намунани текшириш учун ишлатилиши мумкин - бу ПЦР-тестидан 16 марта кўп дегани.
Биёматериал сифатида тупук ёки бурун суюылигидан фойдаланиш мумкин. Хулосалар уч кунда чиқади.
LiveБарчаси