Дунёда электромобиллар сони рекорд даражага етди

Технология

image

Германиянинг Қуёш энергияси ва водород тадқиқотлари маркази (ZSW) ўтказган тадқиқотга кўра, 2025 йил охирига келиб дунёда тўлиқ электрли, гибрид ҳамда юриш масофаси узайтирилган автомобиллар сони 74 миллионга етган. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан 19 миллионга кўп. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди. 

Қайд этилишича, электрокарларнинг ярмидан кўпи битта мамлакат – Хитойда фойдаланилмоқда (44 миллион автомобиль). Шунингдек, рейтингнинг топ-5 талигидан қуйидаги давлатлар жой олди:

  • АҚШ (7 миллион);
  • Германия (3,2 миллион);
  • Буюк Британия (2,8 миллион);
  • Франция (2,5 миллион).

ZSW томонидан алоҳида ажратилган Европанинг 14 та йирик давлати биргаликда АҚШдан анча олдинда бормоқда: уларнинг ҳиссасига 16 миллиондан ортиқ электромобиль тўғри келади.

“Сўнгги ҳафталардаги ёнилғи нархлари динамикаси шуни кўрсатмоқдаки, электромобиллар улуши юқори бўлган мамлакатлар барқарорроқдир. Электромобиль эгалари қазиб олинадиган ёқилғига қарам эмаслар ва нархларнинг кескин тебранишларидан яхшироқ ҳимояланганлар”, дейди ZSW вакили Андреас Пюттнер.

Электромобиль ишлаб чиқарувчилар орасида Хитойнинг BYD компанияси етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда АҚШнинг Tesla, учинчи ўринда эса Германиянинг Volkswagen концерни бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг XPeng электромобиль ишлаб чиқарувчиси вертикал учиш ва қўниш имкониятига эга учувчи автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

электрокар электромобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг