Дунёда биринчи ҳавосиз шиналар яратилди
Технология
−
21 Сентябрь 2023
7557NASA томонидан дунёдаги биринчи енгил ва ҳавосиз велосипед шиналари ишлаб чиқилди ва улар “The Smart Tire” компанияси томонидан eрда ҳам амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу ҳақда “Kickstarter” нашри хабар берди.
Велосипед ҳайдовчиларининг энг кенг тарқалган муаммолардан бири – шиналарнинг тешилиши ва ундаги ҳавонинг чиқиб кетишидир. Янги шиналарнинг бошқа эквивалентларидан устунлиги шундаки, улар шаклини ушлаб туриши, ҳаракатланиш учун ҳаво босимини талаб қилмаслиги ҳамда худди пневматик шиналар каби силлиқ ҳаракатланишидир. Шунингдек, улар анча чидамлилиги билан ҳам ажралиб туради. Шунинигдек, бу транспорт воситасининг хизмат қилиш муддатини узайтириш хусусиятига эга.
Йирик шина компаниялари ҳавосиз маҳсулотлардан бутунлай воз кечган. Чунки ҳавосиз ғилдираклар билан ҳайдаш қўпол бўлиб, педаль босиш учун кўпроқ энергия талаб этади. “The Smart Tire” компанияси эса бу ҳолатга уларнинг шина тайёрлашда нотўғри маҳсулотдан фойдаланиши сабаблигини айтди.
“Улар каучук ва пластмасса даврида қолиб кетган эскича материаллардан фойдаланмоқда”, деди компания.
Маълумотларга кўра, ҳавосиз шиналар METL деб номланади ва улар нитинол деб номланган замонавий материалдан тайёрланади. Бу енгил, жуда мослашувчан металл бўлиб, каучук каби чўзилади, лекин титан каби кучли. У бир зумда асл шаклига қайтади.
Бундан ташқари, ушбу материал космосдаги экстремал муҳитлар учун ишлаб чиқилгани сабабли, Ердаги ҳар қандай ҳарорат ўзгариши шиналарнинг мустаҳкамлигига таъсир кўрсатмайди.
Эслатиб ўтамиз, Vifa компаниясига тегишли ChatMini дунёдаги биринчи ChatGPT’га асосланган колонкага айланган эди.
LiveБарчаси