Дунё бўйлаб саводсиз болалар кўпаймоқда

Бу қизиқ

image

Дунёда 635 миллион мактаб ёшидаги болалар ўқиш имкониятига эга эмас, паст ва ўрта даромадли мамлакатлардаги ўн ёшли болаларнинг 70 фоизи ҳаттоки оддий матнни ўқиш ва тушуниш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) таълим дастурлари директори Роберт Женкинс  маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пандемиядан олдин ўрта ва паст даромадли мамлакатларда яшовчи 10 ёшли болаларнинг 53 фоизи яхши ўқий олмаган ва ҳатто саводхонлик ҳамда ёзиш кўникмаларининг минимал даражасидан ҳам ортда қолган эди.

“Энг ҳимоясиз оилаларнинг фарзандларида масофадан туриб ўрганиш имкониятлари анча кам эди. Бундай ўқиш усули уларда ёки умуман мавжуд эмас эди, ёки болаларда зарур гаджетлар, ҳатто радио ёки телевизор йўқ эди”, дейди Женкинс.

UNICEF вакилининг сўзларига кўра, COVID-19'нинг маълум бир ҳудудда тарқалишида мактаблар катта роль ўйнамайди ва мактабларда кўрилган эпидемиологик чора-тадбирлар ўз самарасини берган. 

Женкинс, шунингдек, айрим таълим экспертларининг ҳозирги инқироз таълим тизимини глобал миқёсда ислоҳ қилиш имкониятини тақдим этиши ҳақидаги фикрларига тўхталиб ўтди.

“Афсуски, пандемиядан олдин ҳам зарур бўлган бу инновацияларнинг барчаси ҳамма жойда ҳам татбиқ этилмаяпти. Мавжуд имкониятларни қўлдан бой бериб қўйсак ва мактаблар қайта очилганда, болалар бундай икки йил аввал бўлгани каби шароитга қайтиши жуда ачинарли бўлади”, дея таъкидлади БМТ вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг