Дунё учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди – собиқ Президент
Олам
−
30 Декабрь 2022
12576Польшанинг собиқ Президенти Александр Квасьневский дунё “хавфсиз бетартиблик” ҳолатига тушиб қолгани ва ҳозир учинчи жаҳон уруши ёқасида турганини айтиб ўтди. У мазкур фикрларни "Polsat" нашрига берган интервьюсида баён этган.
"Украинадаги уруш бошланганидан бери дунё кескин ўзгарди. Бу эски даврнинг охири ва янги, номаълум даврнинг бошланиши эди", дея қайд этди Квасьневский.
Унинг фикрича, эски дунё тартибининг йўқолишига, шунингдек, Жо Байденнинг АҚШ Президенти этиб сайланиши ҳамда Хитой ва Тайван ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳам сабаб бўлган.
Собиқ Президентнинг таъкидлашича, ҳар қандай майда можаро глобал миқёсга айланиб кетиши мумкин.
"Учинчи жаҳон уруши бошланиши ҳақида гапираётганимизнинг ўзи даҳшатли, аммо биз учун бу ҳақиқий имконият", дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Россия-Украина уруши жорий йилнинг 24-февралидан бери давом этиб келмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь