Дунё смартфон бозорида Samsung Huawei'дан яна олдинга чиқиб олди

Технология

image

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics корпорацияси смартфонлар сотиш бўйича жорий йилнинг августида ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлган Хитойнинг Huawei фирмасидан ўзиб кетди. У дунёдаги энг кўп смартфон етказиб берувчи корпорация бўлди

Апрель ойида Ҳиндистонда қаттиқ карантин жорий этилгани сабабли Samsung смартфонларининг сотилиши сезиларли даражада камайган. Шунда Жанубий Корея маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги улуши 20 фоизни ташкил этган. Ўша пайтда Huawei'нинг бозордаги улуши 21 фоизни, Apple'ники 12 фоизни, Xiaomi'ники эса 8 фоизни ташкил этган. 

Бироқ, Ҳиндистондаги эпидемик вазият ва иқтисодий фаолликнинг барқарорлашуви фонида компания ўз ҳолатини яхшилашга муваффақ бўлган.

Huawei'нинг асосий бозори бўлган Хитойда пандемияга қарши чоралар кўрилгани сабабли комапания смартфонлари савдоси тушиб кетган. Бу ҳам ўз навбатида Samsung фойдасига хизмат қилган. 

Тадқиқотларга кўра, ҳозирда Samsung смартфонлар бозорининг 22 фоизини эгаллаб, Huawei'дан 6 фоиз олдинга чиқиб олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг иккинчи чораги охирида дунё смартфон бозорининг етакчилари Samsung ва Apple ўз ўрнини хитойлик рақобатчиси - Huawei'га бўшатиб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг