Дунё бўйлаб мусулмонлар Қурбон ҳайитини қандай нишонлади?
Олам
−
18 Июнь
5585Дунёда 1,9 миллиард одам ёки Ер сайёраси аҳолисининг 24,1 фоизи Ислом динига эътиқод қилади. 49 та мамлакат аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил этади. 17 июнь куни Исломнинг энг муқаддас байрамларидан бири – Қурбон ҳайити мусулмонлар томонидан дунё бўйлаб кенг тарзда нишонланди. “Reuters” агентлиги дунёнинг турли нуқталарида нишонланаётган ҳайит байрами фотосуратларини эълон қилди.
[1/18] Покистоннинг Карачи шаҳрида қурбонликни сўйишдан олдин у билан хайрлашилмоқда, 17 июнь. (КАРАЧИ, ПОКИСТOН)
[2/18] Фаластинликлар Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнусда, Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган Ал-Раҳма масжиди вайроналари ёнида Қурбон ҳайити намозини ўқимоқда, 16 июнь. (ХОН ЮНУС, ФАЛАСТИН)
[3/16] Қўлига хина қўйган мусулмон қиз, Кот-д'Ивуар (Ғарбий Африка), Абиджан туманидаги Трейхвил Авенью 8-даги Катта масжидда ҳайит намозига боришни кутмоқда, 16 июнь. (АБИДЖАН, КОТ-Д'ИВУАР)
[4/19] Болалар Найробидаги Сир Али мусулмонлар жамияти майдонида намоздан кейин байрамни нишонлашмоқда,16 июнь. (НАЙРОБИ, КЕНИЯ)
[5/18] Индонезиялик аёллар Қурбон ҳайити байрамида эрталабки намозда қатнашмоқдa, 17 июнь. (ЖАКАРТА, ИНДОНЕЗИЯ)
[6/18] Сомалилик мусулмон эркак қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг орқасидан югурмоқда, 17 июнь. (МОГАДИШУ, СОМАЛИ)
[7/18] Мусулмонлар Қурбон ҳайити байрами муносабати билан масжидда намоз ўқишмоқда, 17 июнь. (АҲМАДОБОД, ҲИНДИСТОН)
[8/18] Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Қурбон ҳайити байрамига бағишланган мусобақада эркак қўй кўтариб кетяпти, 16 июнь. (ОЛМАОТА, ҚОЗОҒИСТОН)
[9/18] Индонезиялик мусулмонлар Қурбон ҳайитини нишонлаш вақтида, 17 июнь. (ЖАКАРТА, ИНДОНЕЗИЯ)
[10/18] Мусулмонлар Қурбон ҳайити байрамида, 17 июнь. (КУАЛА ЛУМПУР, МАЛАЙЗИЯ)
[11/18] Ироқ аҳолиси Бағдодда Қурбон ҳайити нишонланаётган истироҳат боғида сайр қилишмоқда, 16 июнь. (БАҒДОД, ИРОҚ)
[12/18] Найробидаги Ҳурума Жамия масжидида ўқилаётган намоз ва уни суратга тушираётган болакай, 16 июнь. (НАЙРОБИ, КЕНИЯ)
[13/18] Найробидаги Ҳурума Жамия масжидида Қурбон ҳайити муносабати билан намозга қатнашаётган қизалоқ, 16 июнь. (НАЙРОБИ, КЕНИЯ)
[14/18] Одамлар Қоҳиранинг Aл-Сиддиқ масжиди ташқарисидаги жамоат боғида Қурбон ҳайити намозидан сўнг учирилган шарларни тутмоқчи бўлишди, 16 июнь. (ҚОҲИРА, МИСР)
[15/18] Қурбон ҳайити муносабати билан Найробидаги Сир Али майдонида намоз ўқиётган бола, 16 июнь. (НАЙРОБИ, КЕНИЯ)
[16/18] Фаластинликлар Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнусда, Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган Ал-Раҳма масжиди вайроналари ёнида Қурбон ҳайити намозини ўқимоқда, 16 июнь. (ХОН ЮНУС, ФАЛАСТИН)
[17/18] Мусулмонлар Даккадаги Қурбон ҳайити намозида қатнашиш учун Байтул-Мукаррам миллий масжидига келишди, 17 июнь. (ДАККА, БАНГЛАДЕШ)
[18/18] Индонезиялик мусулмонлар Меулабоҳ шаҳридаги Қурбон ҳайитини нишонлаш пайтида Байтул Макмур масжидида оммавий намоз ўқишмоқда, 17 июнь. (МЕУЛАБО, ИНДОНЕЗИЯ)
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь