Дунё бўйича энг кўп сотилган мобил телефонлар рўйхати эълон қилинди

Технология

image
0:00
0:00
download

Дунё бўйича энг кўп сотилган 20 та мобил телефонлар рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда технологияга ихтисослашган “Gadgettendency” сайти хабар берди.

20 та энг яхши мобил телефон моделининг аксарияти Nokia компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Nokia 1100 энг юқори савдо ҳажмига эга бўлиб, ушбу моделдан умумий ҳисобда 250 миллион дона сотилган. Иккинчи ўринни Nokia 1110 эгаллади, ундан ўз вақтида 248 миллион дона сотилган. Учинчи ўринни 224 миллион дона сотилган iPhone 6 эгаллади.

Тўртинчи ўринни 200 миллион дона телефон билан Nokia 105 эгаллади. 200 миллион донадан ортиқ сотилган iPhone 6С бешинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, кучли ўнликка iPhone 7 ва iPhone 11 телефонлари кирди, улар мос равишда 161 миллион ва 160 миллион савдо ҳажми билан саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллади. 147 миллион сотув ҳажми билан iPhone 5 14-ўринни эгаллади. iPhone 8 125 миллион дона билан сўнгги 20-ўринни банд қилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

рейтинг iPhone Мобил телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг