Дунё аҳолисининг ўсиш тезлиги илк бор 1 фоиздан пасайди

Олам

image

1950 йилда статистика юритиш бошланганидан бери биринчи марта дунё аҳолисининг ўсиши йилига бир фоиздан пастга тушди. Бу ҳақда Германиянинг “Ер аҳолиси” (Stiftung Weltbevölkerung) жамғармаси маълум қилди.

Мутахассислар БМТ демографик статистикасини таҳлил қилиб, аҳолининг ўсиш кўрсаткичи 0,8 фоизни ташкил этмоқда деган хулосага келишган. Шу билан бирга, дунёда ўртача умр кўриш 2019 йилга нисбатан 1,8 йилга қисқариб, 71 ёшгача тушган. Бу, биринчи навбатда, коронавирус пандемияси билан боғлиқ, дея тушунтирган фонд таҳлилчилари.

Бу пасайиш глобал демографик тенденцияларнинг ўзгаришини англатмайди, деб таъкидлайди ҳисоб-китоблар муаллифлари. Мутлақ маънода Ер аҳолисининг кўпайиши давом этмоқда – ҳозир сайёрада 7 977 000 000 киши истиқомат қилади. Демографлар башорат қилишича, 15 ноябрга қадар одамлар сони саккиз миллиардга етади.

Қайд этилишича, Ҳозирда дунё аҳолиси йилига қарийб 66 миллион кишига ёки кунига 180 000 кишига ошиб бормоқда. Ҳозирги прогнозга кўра, аҳоли сони 2080-йилларда 10,4 миллиард кишига етади. Аҳолининг жадал ўсиши, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатларда туғилишнинг юқори даражаси билан боғлиқ.

“Глобал жануб”да кўплаб аёллар ҳали ҳам ўзлари хоҳлаганидан кўпроқ фарзанд кўришмоқда. Буни, масалан, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларида туғилишнинг юқори даражаси тасдиқлайди”, дейди фонднинг бошқарувчи директори ўринбосари Ангела Бер.

Минтақада ҳар бир аёлга ўртача 4,6 бола тўғри келади, бу эса дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп. Бернинг фикрича, жинсий таълимнинг етишмаслиги бунинг асосий сабаби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг