Дума дунё парламентларини Украинани қоралашга чақирди. Ўзбекистондан жавоб бўладими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Федерацияси Давлат думаси бугун, 22 ноябрь куни ўтаёттган ялпи мажлисда россиялик ҳарбий асирларнинг украиналик миллатчилар томонидан қатл этилиши муносабати билан баёнот қабул қилди, унда депутатлар дунё парламентларини Киев режимининг жиноятларини қоралашга чақирди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда. 

Ҳужжат кеча, 21 ноябрь куни Думанинг Мудофаа ва халқаро ишлар бўйича қўмиталари томонидан кўриб чиқиш учун палатага тақдим этилган. Унда айтилишича, депутатлар Киев режимининг навбатдаги қонли жинояти – асирликда бўлган россиялик ҳарбийларнинг қатл этилгани ҳақидаги хабарни ғазаб билан қабул қилган.  

“Давлат Думаси депутатлари дунё давлатлари парламентларини Киев режимининг жиноятларини сўзсиз қоралашга, ғайриинсоний қотилликнинг бевосита айбдорларини, шунингдек, уларнинг ҳомийларини жавобгарликка тортишга ёрдам беришга чақиради”, дейилади хабарда. 

Парламент аъзолари таъкидлаганидек, ҳарбий асирларни қасддан ўлдириш Украина томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқнинг, жумладан, 1949 йилдаги ҳарбий асирлар билан муомала қилиш тўғрисидаги Женева конвенцияси ва халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари, шу жумладан Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазоларга қарши 1984 йилги Конвенциянинг қўпол равишда бузилишидир.

Думанинг қарори ва баёнотлари Россия Федерацияси Президенти, Россия Федерацияси ҳукумати ва Федерация Кенгашига тақдим этилади. Бундан ташқари, Парламентлараро иттифоқ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Парламент ассамблеяси, МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро ассамблеяси, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва БМТга аъзо давлатлар Парламент Ассамблеясига ҳужжатлар юборилмоқда.

Ўзбекистон кўплаб ташкилотлар доирасида тузилган Парламент Ассамблеяларига аъзо ва Россия Думаси билан тўғридан-тўғри мулоқот ҳам қилиб келади. 

Маълумот учун, Россия Тергов қўмитаси асирга олинган россиялик ҳарбийларнинг Украина Қуролли кучлари вакиллари томонидан оммавий қатл этилгани факти бўйича жиноий иш қўзғатган эди. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, иш қўзғатилишига Украина ҳарбийлари (тан олинмаган) Луганск халқ республикаси ҳудудида қўлга олинган камида 11 қуролсиз россиялик ҳарбийни отиб ташлаган видео асос бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Давлат думаси

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг