Дубай валиаҳд шаҳзодаси Telegram раҳбари билан учрашди
Технология
−
06 Февраль 2021
7998Дубай валиаҳд шаҳзодаси (Бирлашган Араб Амирликлари, БАА) шайх Хамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири веб-сайтида жойлаштирилган хабарда айтилган.
“Технология келажакни белгилаб бермоқда. Ушбу муҳим секторга масъул бўлганлар билан учрашиб, бизни бирлаштирган конструктив ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш йўлларини муҳокама қилиш ва аниқлашдан мамнунмиз”, дейди Шайх Хамдан.
Дуров, ўз навбатида, суҳбатдошга динамик технологик жамиятни яратишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
“Дубай – ривожланган инфратузилмаси ва мослашувчан қонунчилиги туфайли ривожланаётган компаниялар учун жозибали иқлимни таъминлаган келажак шаҳри, бу уни турли миллат истеъдодлари ва ўсишга интилаётган турли соҳалардаги янги компаниялар учун муҳим марказга айлантирди”, дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Telegram мессенжери 2021 йил январида TikTok ва WhatsApp’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп юклаб олинган дастурга айланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь