ДТМ тарқалган тест саволлари бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Бугун, 5 август куни Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. Имтиҳонлар бошландию ижтимоий тармоқларда тест саволларининг сурати тарқалди. Давлат тест маркази тармоқда тарқалган тест саволлари юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, математика фанидан тест топшириқлари акс этган 1173366 рақамли тест топшириқлари китоби диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, Бухоро вилоятидаги “ГМК” ўқув маркази томонидан 2021 йил 1 май куни 13288 рақам билан буюртма қилинган ва 5 май куни тест материаллари ўқув-марказига етказилган. Мазкур тест топшириқлари китоби 5-август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас.

Шунингдек, математика ва биология фанларидан тест топшириқлари акс этган лекин тест топшириқлари рақами кўринмаган тест топшириқлари китоблари диагностик тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур тест топшириқлари китоблари 5 август (бугун) санасидан бошланган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида ишлатилмаган.

Кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7016128 рақамли тест топшириқлари китоби эса 2020 йилда ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

Аммо биология фанидан тест топшириқлари акс этган 1122414 рақамли тест топшириқлари китоби бугун Наманган вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланиб, далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1504

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг