Дронлар биринчи марта Шимолий Осетияга ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 8 июнь куни эрталаб Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Шимолий Осетия ҳудуди узра Украина учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ўз навбатида, Шимолий Осетия раҳбари Сергей Меняйло Моздокда учта дрон уриб туширилганини айтди. Меняйлонинг сўзларига кўра, дронлар “Украина томондан келган” ва уларнинг нишони ҳарбий аэродром бўлган. Қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Очиқ маълумотларга кўра, Моздокдаги ҳарбий аэродромда 485-алоҳида вертолёт полки жойлашган. Украина оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, ўтган баҳорда Россия ушбу аэродромдан стратегик самолётларни қабул қилиш ва учириш учун фойдалана бошлаган. 2024 йил 22 апрель ҳолатига кўра, бу ерда олтита Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолёти, тўртта Су-24М/МР разведка самолёти ва 20 га яқин ҳар хил турдаги вертолётлар мавжуд эди.

Маълумот учун, апрель ойи бошида Украина дронлари Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери биринчи марта Татаристондаги корхоналарга ҳужум қилди. Хусусан, Украина билан чегарадан тахминан 1300 километр узоқликда жойлашган Алабуга махсус иқтисодий зонаси ҳужумга учради.

Бунгача Украина дронларининг энг узун зарбаси жорий йилнинг январь ойида Санкт-Петербург нефть терминалига қилинган ҳужум деб ҳисобланган – ўшанда дрон Украина билан чегарадан тахминан 900 километр узоқликда учган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон ҳужуми Шимолий Осетия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made