Дориларни шифокор назоратисиз қабул қилиш ошқозон касалликларига олиб келади – ССВ

Саломатлик

image

Дори воситаларини шифокор назоратисиз қабул қилиш панкреатитни (ошқозон ости безининг ўткир яллиғланиши) келтириб чиқаради. Бу касаллик ўз вақтида даволанмаса, бошқа тўқималар ҳам хавф остида қолади. Ушбу маълумотларни касаллик ҳақида батафсил ахборот берган тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамрабаева айтиб ўтди, деб маълум қилади ССВ Матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ошқозон ости безининг яллиғланишига кўпинча спиртли ичимликлар, нотўғри овқатланиш, ўт-тош касаллиги, вирусли ва бактериал инфекциялар, чекиш сабаб бўлади. Шунингдек, дори-дармон воситаларини шифокор назоратисиз ичиш, иммун тизими фаолияти бузилиши, ичак ва ўт йўллари яллиғланиши, қорин бўшлиғи шикастланиши ҳамда ошқозон ости безининг хавфли ўсмаси ҳам панкреатитни келтириб чиқаради.

“Бу касаллик кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин дам бўлиши, тери сарғайиши, юрак тез уриши, сабабсиз вазн йўқотиш каби аломатлар билан намоён бўлади. Баъзан чап қовурға остида тўсатдан пайдо бўлган кучли оғриқ пайдо бўлади”, дейди Феруза Ҳамрабаева.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2022 йилнинг 22 декабрдаги буйруғи билан “Док-1 Макс” дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган эди.

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропидан Ўзбекистонда 20 нафар бола вафот этди. “Док-1 Макс” таркибида меъёрдан 300 баравар ортиқ заҳарли модда борлиги аниқланди. 2023 йилнинг 11 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё аҳолисини “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сиропларидан сақланишга чақирди. Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан дори воситасини Ўзбекистонга олиб кирган “Quramax medikal” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. 13 январь куни “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга нисбатан очилган жиноят иши бўйича суд бўлиб ўтди ва унинг лицензияни бекор қилинди.


Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ССВ тиббиёт дори воситалари ошқозон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг