Ўзбекистон Суперлигасига старт берилди. “Пахтакор” мавсумни ғалаба билан бошлади
Спорт
−
27 Февраль 2020 8635 1 дақиқа
Бугун, 27 февраль куни футбол бўйича Ўзбекистон суперлигаси 1-тур учрашувларига старт берилди.
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилди. Қийин кечган учрашувда “шерлар” “лочинлар”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ушбу мавсумдаги дастлабки 3 очкони қўлга киритди.
Учрашувда “Навбаҳор” жамоаси футболчиси Иван Соловьев 26-дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида “Пахтакор” клуби футболчиси Игорь Сергеев “Навбаҳор” дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Икки жамоа учун ҳам қийин кечган баҳсда ҳисоб ўзгармади ва “Пахтакор” иродали ғалабани қўлга киритди.
Жаҳонгир Сотволдиев
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь