“Дон йўли”ни тўсган Россия Африкага шафқат қилмоқчи

Олам

image

Расмий Москванинг дон битимидаги иштироки тўхтатилганидан кейин Россия кўплаб Африка мамлакатлари раҳбарияти билан алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов маълум қилди. 

“Албатта, биз озиқ-овқат ва ўғитлар етказиб беришда қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кўплаб мамлакатлар, айниқса, Африка мамлакатлари раҳбарияти билан алоқадамиз. Бундай алоқалар давом этмоқда ва давом этади”, дейди у. 

Унинг қўшимча қилишича, Россия дон келишувидаги иштироки тўхтатилганидан кейин Африка давлатларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

"Мен шундай деб ўйлайман. Албатта, улар ҳамма нарсани яхши тушунишади. Уларнинг маълумотлари бор, элчихонамиз жуда фаол ишламоқда. Москвада Африка элчиларига ҳамма нарсани мунтазам равишда тушунтиряпмиз”, дейди Богданов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополдаги Қора денгиз ҳарбий флотига уюштирилган ҳужум муносабати билан Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган келишувдаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг