“Домодедово”дан 300 муҳожир ҳайдаб чиқарилди

Олам

image

Кеча, 31 март куни Москва шаҳридаги “Домодедово” аэропортидан уйига қайтишни истаган 300 нафар меҳнат муҳожири ҳайдаб чиқарилди. Уларнинг 200 нафари Тожикистон фуқароси.

Журналист Галия Ибрагимованинг хабар беришича, элчихона ва авиакомпания ходимлари мигрантларга жавоб бермаган.

Ўтган кечада формали одамлар мигрантларга уларни олиб кетишга самолёт келишини айтиб, бир жойга тўпланишини сўраган. Аммо уларнинг ортидан ҳуқуқ тартибот органи ходимлари келишган. Муҳожирларни аэропортдан ҳайдаб, уларнинг қайтиб киришини тақиқлаган. Нима қилишини, қаерга боришини билмаган одамлар кўчада қолган.

Қайд этиш керакки, коронавируснинг Россияга кириб бориши ва тарқала бошлаши ортидан у ердаги меҳнат муҳожирлари ишсиз қола бошлади. Аксига олиб, чегаралар ёпилиб, авиақатновлар тўхтатилиши сабаб миллионлаб муҳожирлар Россияда “қопқон”га тушиб қолди. Уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам оз эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Домодедово

Баҳолаганлар

697

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг