“Домодедово”дан ҳайдалган 300 муҳожир бўйича расмий маълумот берилди
Жамият
−
02 Апрель 2020
9460Аввалроқ, Москва шаҳридаги “Домодедово” аэропортидан Марказий Осиё давлатларидан бўлган 300 нафар меҳнат муҳожири ҳайдаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг 200 нафардан кўпроғи Тожикистон фуқароси экани айтилганди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот бериб, аэропортдан ҳайдаб чиқарилган муҳожирлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини таъкидлади.
Дипломатик ваколатхонага кўра, “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.
Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган.
“Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган”, дейилади хабарда.