Долларнинг сўмга нисбатан қадри ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 8 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 274 сўм 17 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 9 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 162 сўм 56 тийинга баҳоланиб, 69 сўм 11 тийинга арзонлашган.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 31 тийинга пасайди. Хусусан, 1 рубль 136 сўм 28 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг