Долларнинг расмий курси пасайди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
8356Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 октябрдан амалда бўлувчи янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9448,53 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 6,71 сўмга арзонлади.
1 евро курси эса 114,48 сўмга қимматлаб, 10553,48 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 0,45 сўмга арзонлашиб, 1 рубль 147,70 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси