Долларнинг расмий курси 12 800 сўмдан ошди
Ўзбекистон
−
14 Октябрь 2024 7617 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,91 сўмга ошди ва 12 803,05 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 12,25 сўмга юқорилаб, 13 992,45 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,10 сўмга кўтарилиб, 133,21 сўмни ташкил этди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь