Долларга рақобатчи валюта эълон қилинди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Америкалик миллиардер, Bridgewater инвестиция фонди асосчиси Рэй Далио Хитой юани дунёда энг кўп ишлатиладиган валюталардан бирига айланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.  

Унга кўра, кейинги бир неча йил ичида дунёда юаннинг роли жуда ошади. 

“Ишонаманки, келажакда одамлар валюталарни ўзлари танлайди ва уларнинг энг рақобатбардошлари энг кучли иқтисодий пойдеворга эгалари бўлади. Бу кўплаб мамлакатлар учун таҳдидга айланади”, деган Далио. 

Шунингдек, Далио АҚШ иқтисодиёти нафақат Хитой юанининг кучайиши туфайли, балки ички муаммолар, жумладан америкаликларнинг қарзи ўсиши оқибатида ҳам жар ёқасига келиб қолиши мумкинлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар юань

Баҳолаганлар

759

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг