Доллар, евро ва рублнинг расмий курси янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 15 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 295 сўм 33 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 16 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 194 сўм 82 тийинга баҳоланиб, 32 сўм 26 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 37 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 137 сўм 65 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг