Доллар, евро ва рубль курси янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 21 июлдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 210 сўм 39 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15 сўм 43 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 11 666 сўм 39 тийинга баҳоланиб, 148 сўм 12 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 77  тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 11 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг