Доллар, евро ва рубль курси кўтарилишда давом этяпти
Жамият
−
08 Июнь 2020 12906 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 9 июндан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 153 сўм 19 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 88 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 11 456 сўм 86 тийинга баҳоланиб, 194 сўм 27 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 90 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 147 сўм 95 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь