Доллар, евро ва рубль курси бараварига кўтарилди
Жамият
−
12 Октябрь 2022
12473Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 13 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,25 сўмга кўтарилди ва 11 095,31 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 20,90 сўмга кўтарилиб, 10 772,44 сўмга етди.
Россия рублининг курси 0,31 сўмга ошиб, 173,84 сўмни ташкил этди.
LiveБарчаси