Доллар ва евро курси тушди
Жамият
−
26 Май 2023
11069Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 29 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,15 сўмга тушди ва 11 415,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 7,47 сўмга пасайди, 12 254,00 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,57 сўмга камайди, 142,56 сўмни ташкил этди.