Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
6115Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япониядан учган самолёти бугун, 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига бориб қўнди.
"Пулково" халқаро аэропортида давлат раҳбарини Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
МДҲ мамлакатлари етакчилари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.