Доллар курси яна пасайди
Жамият
−
30 июл 3345 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,87 сўмга тушди ва 12 006,39 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 54,76 сўмга кўтарилиб, 13 765,33 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,02 сўмга арзонлашди ва 150,44 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 1,62 сўмга пасайиб, 1777,38 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 100 сўмга тушди ва 1 млн 836 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 30 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 2 млн 641 минг 59 сўмга тушди ва 774 млн 519 минг 66 сўм этиб белгиланган.