Доллар курси яна пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 50,58 сўмга тушди ва 12 137,10 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 59,63 сўмга пасайди ва 14 307,21 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,56 сўмга тушди ва 158,53 сўмни ташкил этди.

Хитой юани эса 4,5 сўмга пасайди ва 1767,04 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 5 минг 800 сўмга тушди ва 2 млн 93 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун 25 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 22 млн 177 минг 406 сўмга ошган ва 793 млн 529 минг 197 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг