Доллар курси яна кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 37,79 сўмга кўтарилди ва 12 129,01 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 124,53 сўмга баландлаган ва 13 968,98 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,17 сўмга пасайди ва 147,99 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 7,85 сўмга қимматлаган ва 1761,17 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг сўмга тушди ва 2 млн 17 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 17 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 1 млн 544 минг 466 сўмга ошган ва 894 млн 331 минг 815 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг