Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
21 Январь 17983 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,78 сўмга ошди ва 12 122,07 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 29,32 сўмга баландлади ва 14 187,67 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,23 сўмга ошди ва 156,39 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,86 сўмга кўтарилди ва 1740,70 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 46 минг сўмга ошди ва 1 млн 894 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 20 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 33 млн 484 минг 82 сўмга тушган ва 1 млрд 79 млн 791 минг 394 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси