Доллар курси кетма-кет тушишдан сўнг қимматлади
Жамият
−
03 Апрель 2025 10152 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,44 сўмга баландлади ва 12 920,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 295,30 сўмга баландлаб, 14 252,54 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,03 сўмга пастлаб, 153,52 сўмни ташкил этди.