Доллар курси яна баландлади
Бу қизиқ
−
23 Май 2025 23289 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,39 сўмга баландлади ва 12 915,90 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 82,61 сўмга кўтарилди ва 14 658,25 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,45 сўмга юқорилаб, 162,44 сўмни ташкил этди.