Долларнинг расмий курси пастлади
Жамият
−
05 Февраль 2025 10973 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,59 сўмга тушди ва 12 985,32 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 71,66 сўмга ошиб, 13 511,23 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,93 сўмга ошиб, 132,22 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг айнан шу даврида долларнинг расмий курси 12,469, 89 сўмни, евро 13,410,12 сўмни ва рублнинг расмий курси 136,82 сўмни ташкил қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь