Доллар курси пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 32,37 сўмга тушди ва 12 099,18 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 9,5 сўмга ошди ва 14 134,26 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,28 сўмга ошди ва 153,82 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 2,17 сўмга пасайди ва 1735,10 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 35 минг 900 сўмга ошди ва 1 млн 802 минг сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 12 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 3 млн 860 минг 688 сўмга тушган ва 1 млрд 92 млн 769 минг 581 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

евро олтин валюта доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг