Доллар курси пасайди
Ўзбекистон
−
17:36 468 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,16 сўмга тушди ва 12 010,45 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 36,1 сўмга пасайиб, 13 200,69 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,1 сўмга кўтарилди ва 145,64 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 1,67 сўмга тушиб, 1801,75 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 500 сўмга тушиб, 1 млн 791 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 16 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 2 млн 903 минг 604 сўмга ошди ва 771 млн 918 минг 730 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси