Доллар курси пасайди
Жамият
−
07 июл 3388 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,73 сўмга тушди ва 12 021,32 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 10,44 сўмга пасайиб, 13 734,36 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,61 сўмга ошди ва 157,64 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 3,46 сўмга пасайиб, 1769,25 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 400 сўмга тушди ва 1 млн 838 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 7 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 2 млн 756 минг 760 сўмга ошди ва 758 млн 741 минг 478 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси