Доллар курси пасайди
Жамият
−
15 Июнь 2921 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 1,98 сўмга пасайди ва 11 979,83 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 25,26 сўмга ошди ва 13 904,99 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,14 сўмга пасайди ва 164,99 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 0,83 сўмга тушди ва 1772,92 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 22 минг сўмга ошди ва 1 млн 848 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 15 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 30 млн 84 минг 326 сўмга ошди ва 789 млн 152 минг 562сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси