Доллар курси ошишда давом этмоқда
Жамият
−
19 Октябрь 2023 16001 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,08 сўмга ошди ва 12 231,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 3,90 сўмга пастлаб, 12 897,60 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси ҳам 0,16 сўмга ортиб, 125,65 сўмни ташкил этди.