Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
30 Март 5210 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,21 сўмга ошди ва 12 210,71 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 13,01 сўмга тушди ва 14 036,21 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,65 сўмга кўтарилди ва 150,36 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 1,59 сўмга ошди ва 1766,98 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 26 минг сўмга ошди ва 1 млн 790 минг 700 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 30 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 14 млн 96 минг 820 сўмга ошган ва 823 млн 430 минг 190 сўм этиб белгиланган.