Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
16 Март 13726 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,59 сўмга кўтарилди ва 12 091,22 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 7,36 сўмга баландлаган ва 13 844,45 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,28 сўмга пасайди ва 149,16 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 1,34 сўмга қимматлаган ва 1753,32 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 39 минг 900 сўмга тушди ва 2 млн 21 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 16 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 504 минг 95 сўмга ошган ва 892 млн 787 минг 349 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси