Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
02 Март 27553 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,39 сўмга ошди ва 12 190,57 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 53,89 сўмга тушди ва 14 303,20 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,03 сўмга ошди ва 157,48 сўмни ташкил этди.
Хитой юани эса 3,62 сўмга пасайди ва 1771,22 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 39 минг 900 сўмга ошди ва 2 млн 119 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 2 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 3 млн 907 минг 172 сўмга тушган ва 807 млн 855 минг 680 сўм этиб белгиланган.