Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,21 сўмга тушди ва 11 960,18 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 3,95 сўмга пасайиб, 13 761,38 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,02 сўмга арзонлашди ва 150,42 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 5,84 сўмга пасайиб, 1771,54 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 400 сўмга ошди ва 1 млн 837 минг 300 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 31 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 10 млн 753 минг 466 сўмга тушди ва 763 млн 765 минг 600 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг