Доллар курси кетма-кет тушишдан сўнг кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 36,93 сўмга кўтарилди ва 12 169,41 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 0,1 эса сўмга пасайди ва 14 359,90 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,14 сўмга тушди ва 158,95 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 0,34 сўмга ошди ва 1761,46 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 23 минг 900 сўмга ошди ва 2 млн 11 минг 100 сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун 19 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 9 млн 102 минг 217 сўмга тушган ва 812 млн 925 минг 707 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин валюта биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг