Доллар курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди
Жамият
−
31 Март 2022 16077 1 дақиқа
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, сўм долларга нисбатан яна бироз мустаҳамланди. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5,19 сўмга пасайди. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб расмий курс 11 395,02 сўм этиб белгиланмоқда.
Бир неча кунги ўсишдан сўнг евро ҳам арзонлашди. 1 евро 12 661,01 сўм (-46,80) этиб белгиланди.
Рубль ҳамон сўмга нисбатан мустаҳкамланишда давом этмоқда. Хусусан, 1 рубль 3,10 сўмга кўтарилиб, 139,18 сўмни ташкил этмоқда.

Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025