Доллар курси кетма-кет кўтарилишдан сўнг тушди
Жамият
−
24 Февраль 2654 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,45 сўмга тушди ва 12 187,68 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 73,02 сўмга пасайди ва 14 366,84 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,01 сўмга тушди ва 159,09 сўмни ташкил этди.
Хитой юани эса 0,42 сўмга кўтарилди ва 1771,54 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 43 минг 400 сўмга ошди ва 2 млн 99 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 24 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 40 млн 90 минг 785 сўмга тушган ва 771 млн 351 минг 791 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси