Тезкор: Ўзбекистонда доллар курси кескин пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 71,16 сўмга тушди ва 11 960,99 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 94,57 сўмга пасайиб, 13 670,38 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,71 сўмга тушди ва 152,53 сўмни ташкил қилди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса ўзгармади ва 1 млн 837 минг 700 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 20 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 8 млн 637 минг 109 сўмга ошди ва 768 млн 286 минг 480 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг